Тадқиқотчилар Европа ва Африкада 100 000 йил аввал яшаган 12 та неандертал, 34 та қадимий Homo Sapiens ва 18 та замонавий одам тиш тошларининг ДНКсини таҳлил қилишди. Бу уларга оғиз бўшлиғи микробиомаси – инсон оғиз бўшлиғида яшовчи ва тиш тошларида сақланувчи юзлаб турдаги микроскопик организмлар ҳақида маълумот олиш имконини берди.
Олимлар тадқиқот давомида еттита намунада топилган Chlorobium деб номланган бактерияларнинг иккита турига эътибор қаратишди. Илгари номаълум бўлган бу турлар ғорлар яқинидаги сув манбаларида учрайдиган C. limicola бактериясига генетик жиҳатдан яқин. Олимларнинг таъкидлашича, ғорлар билан боғлиқ муҳитда яшовчи одамлар бактерияларни ичимлик суви орқали юқтирган бўлиши мумкин.
Қизиғи шундаки, бу Chlorobium турлари сўнгги 10 минг йил давоми яшаган одамларнинг тиш тошларида деярли йўқ эди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Chlorobiumнинг тарқалиш частотасидаги ўзгаришлар, эҳтимол, инсон аждодларининг турмуш тарзидаги ўзгаришлар билан боғлиқ бўлиши мумкин, деб хабар беради tengrinews.kz.