Бу ҲАМАСнинг йўқ қилиниши, анклавнинг демилитаризацияси ва дерадикализацияси, деб ёзди у душанба куни The Wall Street Journal газетасида чоп этилган мақоласида.

“ҲАМАС йўқ қилиниши, Ғазо қуролсизланиши ва Фаластин жамияти дерадикализация қилиниши керак. Бу Исроил ва унинг Ғазо секторидаги қўшни Фаластин ўртасида тинчлик ўрнатишнинг учта шарти”, деб ёзади Нетаняху. Унинг сўзларига кўра, АҚШ, Буюк Британия, Франция, Германия ва бошқа кўплаб давлатлар Исроилнинг Фаластин радикал ҳаракатини йўқ қилиш ниятини қўллаб-қувватлайди. “Мақсадга эришиш учун унинг ҳарбий салоҳиятини йўқ қилиш ва Ғазо секторидаги сиёсий ҳукмронлигига чек қўйиш керак”, дея таъкидлайди Бош вазир.

Нетаняху таъкидлаганидек, анклавни демилитаризация қилиш учун “Ғазо сектори периметри бўйлаб вақтинчалик хавфсизлик зонасини ва Ғазо сектори ва Миср ўртасидаги чегарада текшириш механизмини яратиш” зарур, бу эса Ғазога қурол-яроғ контрабандасининг олдини олади.

Мақолада, у шунингдек, Фаластин фуқаролик жамиятида “терроризмни молиялаштириш эмас, балки унга қарши курашиш ҳиссини шакллантириш зарурлигини” қайд этди, деб хабар беради tass.ru.

“ҲАМАС йўқ қилинганидан кейин Ғазо сектори қуролсизлантирилади ва Фаластин жамияти дерадикализация жараёнини бошлайди, Ғазо қайта тикланиши мумкин ва Яқин Шарқда кенгроқ тинчлик истиқболлари ҳақиқатга айланади”, деди Нетаняху.