Бу ҳақда Нигерия фавқулодда вазиятларни бошқариш миллий агентлигига (NEMA) асосланиб, Reuters агентлиги хабар берди.

Жами 154 киши вайроналар остида қолиб кетди, ҳалок бўлганлардан ташқари барча одамлар қутқарилиб, шифохонага ётқизилди.

Маълум қилинишича, қутқарув ишлари якунланди ва вайроналар ҳудуди тозаланди.

Штат шимолидаги Жос минтақасидаги Буса Бужи жамоасидаги Saint Academy академиясига тегишли икки қаватли бино дарс пайтида қулаб тушди. Африканинг мазкур мамлакатида хавфсизлик қоидаларининг ёмонлиги ва кўпинча сифатсиз қурилиш материалларидан фойдаланилиши туфайли биноларнинг қулаши тез-тез учраб туради, деб хабар беради report.az.