Бу ҳақда Борно штати полицияси хабар берди.
“Афсуски, жами 23 киши ҳалок бўлди, яна 108 киши турли даражадаги жароҳатлар олди”, дейилади Борно штати полициясининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида жойлаштирилган баёнотда.
Портлашлар штат маркази Майдугурида содир бўлган. Терговчиларнинг фикрича, худкушлар университет шифохонаси, бозор ва автомобиль эстакади яқинида қўлбола портловчи мосламаларни портлатишган. Полиция қўшимча портловчи мосламаларни текширди. Жабрланганлар шифохоналарга олиб кетилган ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳодисанинг ҳолатлари бўйича тергов бошлади ва айбдорларни қидирмоқда.
Майдугури – Нигерия хавфсизлик кучларининг асосий душмани бўлган “Боко Ҳарам” экстремистик гуруҳи 2009 йилда ташкил этилган шаҳар. Гуруҳ мамлакатда ҳокимиятни эгаллашни мақсад қилган ва мунтазам равишда террористик ҳужумларни амалга оширади. 2015 йилда Нигерия қуролли кучлари “Боко Ҳарам”ни йирик тарзда мағлубиятга учратди ва унинг назорати остидаги ҳудудни сезиларли даражада камайтирди. Бунга жавобан жангарилар қўшни мамлакатларда, асосан Чад кўли минтақасида базалар қуришни бошлашди. 2015 йилда “Боко Ҳарам” бўлиниб кетди ва кейинчалик “Ғарбий Африкада Исломий давлат”ни ташкил этган жангари гуруҳ пайдо бўлди, деб хабар берди tass.ru.