Бу ҳақда Венесуэла Миллий сайлов кенгаши раиси Элвис Аморосо овоз бериш якунлари бўйича маълумот берди.

Сайлов комиссиясидан трансляция Венесуэланинг барча телеканаллари томонидан амалга оширилди.

Овозларнинг 80 фоизи санаб чиқилгач, Мадурони 5 миллион 150 минг 92 нафар сайловчи ёки овоз берганларнинг 51,2 фоизи қўллаб-қувватлагани маълум бўлди.

Мадуронинг асосий рақиби, ўта ўнг партиядан номзод Эдмундо Гонсалесга 4 445 978 нафар сайловчи, яъни сайловда қатнашганларнинг 44,2 фоизи овоз берди, қолган саккиз нафар номзод умумий 4,6 фоиз овоз олди, деб хабар беради report.az.