Бир кунлик танаффусдан сўнг бугун мусобақа доирасида Нодирбек Абдусатторов энг яқин таъқибчиси, нидерландиялик Аниш Гири билан қора доналарда ўйнайди. Айни пайтда шахматчилар 1 ва 2-ўринни эгаллаб туришибди. Абдусатторов 7, Гири эса 6,5 очкога эга. 

"Челленжер" гуруҳида эса Жавоҳир Синдаров мезбон Мак Вармердамга қарши дона суради. Айни пайтда Синдаров 6,5 очко билан ўз гуруҳида 3-ўринни банд этган. Унинг бугунги рақиби эса 4,5 очко билан 10-ўринга жойлашган. 

Эслатиб ўтамиз, ўйинлар Тошкент вақти билан соат 18:15 да бошланади.