Давлат раҳбари тантанали тасмани ечиб, ёдгорликка гул қўйди. Йиғилганлар олдида нутқ сўзлади.
Қосим-Жомарт Тоқаев мазкур ёдгорлик коронавирусга қарши курашган ва бу борада жасорат кўрсатган инсонлар, хусусан, шифокорларга нисбатан чинакам эҳтиром рамзи эканини таъкидлади.
Давлат раҳбари соғлиқни сақлаш соҳасининг деярли 10 минг нафар вакили коронавирусга чалингани, уларнинг 200 нафардан зиёди ушбу касаллик оқибатида вафот этганини таъкидлади.
Президент соғлиқни сақлаш тизими ходимларига мурожаат этар экан, пандемия шароитида давлат шифокорлар ҳамда тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни рағбатлантириш чораларини кўрганини ҳам қайд этди.
Шунингдек, давлат раҳбари “Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган шифокор” унвонини таъсис этиш таклифини илгари сурди.