Аввалроқ болалар боғчаларида навбатчи гуруҳлар бола сонини 15 нафардан оширилмаган ҳолда ишлаганди.
Эпидемиологик вазият ҳамда тарбиячиларнинг коронавирусча чалиниш фактлари учраб тургани боис МТМ фаолиятини тўхтатиш қарорига келинган.
Агар болалар билан уйда қоладиган киши бўлмаса, уларнинг ота-оналаридан бири масофавий режимда ишлаши мумкинлиги қайд этилди.
Карантин даврида давлат ва нодавлат боғчаларга тарбияланувчиларнинг умумий сонидан бор-йўғи 20 фоизи қатнаган. Қабул қилинган бу чора-тадбир болаларнинг соғлиғини сақлаш ва улар орасида инфекциянинг тарқалиш хавфини камайтириш қаратилган.
Болалар боғчаларининг фаолиятининг тикланиши эса шаҳардаги эпидемиологик вазиятга боғлиқ, дейилади хабарда