Мулоқот чоғида ўзаро ҳамкорлик масалаларини фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида “Nurafshon-Korea New City” янги шаҳар лойиҳасини амалга ошириш, шаҳарни ривожлантириш бўйича тузилма концепцияси ва режалари хусусида атрофлича фикр алмашилди.
Томонлар ўртасида “Nurafshon-Korea New City” лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишув имзоланди. “TDC Co. Ltd” компанияси ҳамда Жанубий Корея-Ўзбекистон бизнес уюшмаси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ушбу лойиҳада 150 гектар ер майдонида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритиш ҳисобига Жанубий Корея типида шаҳарча бунёд этилиши кўзда тутилган. Унинг рўёби 2022-2026 йилларни қамраб олиши белгиланмоқда.
Бундан ташқари, Корея ёнғин саноати ассоциацияси раиси Пак Жонг Вон билан ёнғинга қарши ўқув мажмуаси лойиҳаси бўйича меморандум имзоланди.
Учрашув якунида томонлар эришилган келишувларни изчил амалга ошириш, шунингдек, ўзаро ҳамкорликнинг янги йўналишларини ишлаб чиқиш мақсадида мунтазам равишда, шу жумладан, видеоконференцалоқа тарзида музокаралар олиб боришга келишиб олди.