Метеоритнинг қулаб тушиши билан боғлиқ ҳодиса 8 май, душанба куни содир бўлди. Тахминан 10 дан 15 сантиметргача бўлган тош Коп оиласи уйининг томини тешиб ўтиб, ётоқхонага тушиб кетган. Яхшиямки, ўша пайтда уй эгалари уйда бўлмаган, шунинг учун ҳеч ким жабрланмаган.
Топилган метеорит олимларга топширилди. Франклин институти бош астрономи Деррик Питснинг айтишича, метеоритнинг ёши тахминан 4-5 миллиард йил.
Олимнинг айтичишича, метеорит ҳар йили 19 апрелдан 29 майгача содир бўладиган Эта-Акваридлар метеорит оқимининг бир қисми бўлган. Оқимнинг энг юқори нуқтаси 5-6 майга тўғри келади. Оқим ўзининг энг фаол даврларида соатига юзлаб “қулаб тушадиган юлдузларни” юзага келтириши мумкин. Уларнинг аксарияти атмосферада бутунлай ёниб кетадиган метеоритлардир.
Эта-Акваридлар оқими метеоритлари Галлея кометасининг тош қолдиқларидир. NASA маълумотларига кўра, мазкур комета ҳар 75-79 йилда Ердан кўриниб туради, деб хабар беради mir24.tv.