Бу ҳақда Politico газетаси европалик амалдорга таяниб ёзмоқда.

“Британияликлар ва французлар аллақачон олдиндан режалаштиришни бошлаб юборишган”, дейилади мақолада.

Бошқа манбаларга кўра, Европа ҳозирда беш-олтита Европа давлатидан 50 мингга яқин ҳарбийни ўз ичига оладиган куч яратиш масаласини муҳокама қилмоқда. Режага кўра, ўт очиш тўхтаган тақдирда ушбу ҳарбийлар Украина Қуролли кучлари ва Россия кучлари ўртасидаги демаркация чизиғида тартибни таъминлайди, деб хабар беради report.az.

Аввалроқ Financial Times газетаси, Украина расмийларига кўра, Киевнинг иттифоқчилари можаронинг эҳтимолий ечими доирасида чегара хавфсизлигини таъминлаш учун Украинага 40-50 мингга яқин ҳарбийни юбориши мумкинлигини ёзган эди.