Унга кўра, қочқинлар жойлашган Нусейратдаги мактаб биносига Исроил ҳаво ҳужуми уюштирганидан сўнг 30 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган, яна ўнлаб одам яраланган.

Ливаннинг Al Mayadeen телеканалининг хабар беришича, маҳаллий ҳокимият вакиллари вайроналар тозаланганидан кейин қурбонлар ва жароҳатланганлар сони ортади, деб ҳисобламоқда. Шунингдек, жабрланганларнинг кўпчилиги оғир тан жароҳати олгани айтилмоқда, деб хабар беради tass.ru.