Ёшлар ўртасида -55 кг вазн тоифасида Жамила Панфилова даст кўтариш машқида 85 кг тошни бўйсундириб олтин медалини қўлга киритди. Силтаб кўтариш машқида эса 98 кг вазни ўзига бўйсундира олди. Эътиборлиси, ҳамюртимиз икки кураш бўйича 183 кг билан кумуш медални қўлга киритди.
Бироз олдин Диёрбек Эрматов ҳам Осиё чемпионатида 1 олтин ва 1 кумуш медал қўлга киритган эди.
Бугун кун давомида Ҳусинбой Матрасулов, Аҳлиддин Ҳасанов ҳамда Бобур Умидов (барчаси -67 кг) каби вакилларимиз ўз ёш тоифаларида медаллар учун кураш олиб боришади.