Таъкидланганидек, олимлар 2020 йил январь ойида Янги Зеландиянинг шарқий қирғоғидаги Чатҳам оролида балиқ овлаш пайтида денгиз акулаларининг уч турида нур таратиб турган биолюминесценцияни кузатишган.

Ҳажми 180 сантиметргача бўлган ушбу акулалар олимларга маълум бўлган умуртқали ҳайвонларнинг энг йирик вакили. Бунгача биолюминесценция ҳажми 42 сантиметрга тенг бўлган кичик акулаларда кузатиларди, холос.

Ҳозирча тадқиқотчилар ёруғлик таралиши қора акулада қандай вазифаларни бажаришини тушунтириб бера олмайди, чунки биолюминесценция асосан уларга ҳужум қилиши мумкин бўлган йиртқичларни бошқариш учун керак, аммо қора акулада табиий «душман»нинг ўзи йўқ.

Олимларнинг фикрига кўра, ёруғлик йиртқичдан ўзини яширишга ёрдам беради: пастдан қаралганда порлаётган ички нур тепадаги енгилроқ сув билан бирлашган бўлади.