Деменция – бу орттирилган ақлий заифлик. Илгари олинган билим ва амалий кўникмаларнинг у ёки бу даражада йўқолиши билан ақлий фаолиятнинг доимий пасайиши. Кўпинча, бу ҳолат кексалик даврида кузатилади.

Тадқиқотчилар ақлий муносабат ва деменция хавфи ўртасидаги боғлиқликни ўрганувчи саккизта кенг кўламли тадқиқот натижаларини тизимли кўриб чиқишди ҳамда мета-таҳлил ўтказишди. Умуман олганда, тадқиқотда сайёрамизнинг учта қитъасида яшовчи 50 ёшдан ошган 62 мингдан ортиқ киши иштирок этди.

Олимларнинг аниқлашича, инсон ўз ҳаётининг мазмуни, мақсади ва аҳамиятини қанчалик кучли ҳис қилса, деменцияга олиб келадиган ёшга боғлиқ когнитив бузилишлар хавфи шунчалик паст бўлади.

Хусусан, ҳаётда мақсад қўйиб яшаш хотира, нутқ ва фикрлаш билан боғлиқ муаммоларнинг 19 фоизга камайишини таъминлайди.

Олдинги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ҳаётидан мамнунлик стрессни енгишга ёрдам беради ва миядаги яллиғланиш даражасини ҳамда деменция хавфини камайтиради. Бундан ташқари, ҳаётда мақсади бор одамлар кўпроқ жисмоний ва ижтимоий фаол ҳаёт кечиришади, бу ҳам деманция хавфини камайтиради, деб хабар беради mail.ru.