“Атмосфера дарёлари” намлик билан тўлдирилган ҳаво каналлари бўлиб, улар босим зоналари тўқнашганда ҳосил бўлиб, ҳаво массаларини кўпроқ намлик билан сиқиб чиқаради. Сиртга яқинлашганда, намлик чиқарилади, кўпинча шиддатли ёмғир шаклида тушади.

Тадқиқотчилар 1951 йилдан 2020 йилгача бўлган об-ҳаво маълумотларини таҳлил қилиб, Ҳиндистондаги табиий офатлар, айниқса ёмғирли мавсум билан боғлиқ далилларни излашди. Маълум бўлишича, “атмосфера дарёлари” 596 марта сув тошқинига олиб келган, бу ҳодисаларнинг 95 фоизи ёмғирли мавсумда, энг йирик ҳодисаларнинг 54 фоизи сўнгги уч ўн йилликда содир бўлган.

Тадқиқотчиларнинг қайд этишича, Ҳинд океанининг айрим қисмларида океан юзасининг юқори ҳарорати кўпроқ буғланишга олиб келган, бу эса ўз навбатида “атмосфера дарёлари” билан боғлиқ кўпроқ ёмғир ёғишига олиб келган, деб хабар беради lenta.ru.