Олимлар тарихда биринчи марта улкан эллипс шаклидаги М87 галактикасининг уч ўлчамли харитасини тузишди.
Харита Габбл телескопи ва Гавайидаги Кек расадхонаси ёрдамида яратилди.
“Биз М87 галактикасининг 3D харитасини унинг марказий супермассив қора туйнук атрофидаги юлдузлар ҳаракатини ўрганиш орқали яратдик. Бу маълумотлар М87 қора туйнук массасини ҳам аниқроқ аниқлашга ёрдам берди. Агар аввалги тадқиқотлар унинг оғирлиги Қуёшникидан 6,5 миллиард баробар кўп эканини кўрсатган бўлса, янги ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, қора туйнукнинг оғирлиги Қуёш массасидан 5,4 миллиард марта кўпдир”, — деди тадқиқотчилар.
М87 галактикасининг оғирлиги Сомон йўлиникидан тахминан 10 баравар кўп. Яқин атрофдаги кичикроқ галактикаларнинг ютилиши туфайли унинг ҳажми ўсган, деб хабар беради korrespondent.net.