Ушбу модда аспирин таркибидаги асосий моддалардан бўлиб, қадимги Мисрдан бери универсал ва арзон оғриқ қолдирувчи восита сифатида ишлатилган. Одамлар уни мажнунтол барглари ва қобиғидан олишган, бироқ олимлар эндигина ўсимликларнинг ўзлари ҳам салицил кислотасини стрессни енгиллаштирувчи восита сифатида ишлатишини билиб олдилар.

Ўсимликлар ҳайвонлар каби оғриқни сезмайдилар, аммо ноқулай шароитларда стрессга дуч келишлари мумкин, бу уларнинг ўсишига тўсқинлик қилади. Салицил кислотаси уларга бу ҳолатга осонроқ дош беришга ёрдам беради, шунинг учун эволюция жараёнида ўсимликлар уни мустақил равишда ишлаб чиқаришни ўрганишди. Мураккаб жиҳати шундаки, ўсимлик қачон бундай ёрдамга муҳтож бўлишини олдиндан билмайди.

Arabidopsis ўсимлигини ўрганар экан, АҚШлик олимлар стресс кучайиши билан унда MEcPP молекуласи ишлаб чиқарилиши ортиб боришини аниқладилар. Бу “сигнал” молекуласи бўлиб, унинг консентрациясининг меъёрдан ошиши салицил кислотасининг синтезини қўзғатади. Олимлар ушбу механизмни назорат остига олишлари ва стрессга дучор бўлгунга қадар ўсимликларни қандай қилиб “даволашни” ўрганишларига умид қилишмоқда. Бу, масалан, экинларни ноқулай иқлим шароитидан ҳимоя қилади, дейилади techcult.ru сайтида.