Олимлар лаборатория сичқонлари билан тажриба ўтказишди. Тўрт ҳафталик пайтида кемирувчилар икки гуруҳга бўлинди. Биринчи гуруҳ атроф-муҳит ҳавосида кислород миқдори 21 фоиз бўлган нормал шароитда яшади. Иккинчиси кислород даражаси 11 фоизга туширилган камерага жойлаштирилди. Иккала гуруҳга ҳам етарли миқдорда сув ва озиқ-овқат берилди.

Биринчи гуруҳдаги сичқонлар ўртача 15,7 ҳафта, иккинчи гуруҳ 23,6 ҳафта (яъни деярли 50 фоиз кўпроқ) яшади.

Бошқа тадқиқотлар шуни кўрсатдики, кислород танқислиги хамиртуруш, қуртлар ва чивинлар умрини узайтиради. Олимларнинг фикрича, бундай шароитда ҳужайралар оксидловчи стресс оқибатида камроқ шикастланади. Бундан ташқари, кислород етишмаслиги ҳужайраларни қайта тиклаш жараёнини фаоллаштириши, организмдаги нейродегенерация ва яллиғланиш даражасини пасайтириши мумкин.

Олимлар бошқа ҳайвонлар турлари бўйича тадқиқотларни давом эттириш ниятида. Аммо кислород танқислигининг инсон организмига таъсири ҳақида хулоса чиқаришга ҳали эрта, дейилади mir24.tv сайтида.