Бу кашфиёт Берлиндаги Эйнштейн номидаги Нейробиология маркази ва бошқа илмий муассасалар мутахассислари томонидан маълум қилинди. Улар товуш ҳосил бўлиш механизми ва унинг пайдо бўлишининг эволюцион сабабларини ўрганиб чиқишди.

Мазкур балиқларнинг ўлчами 12 миллиметрдан ошмайди. Улар карпсимонлар оиласига мансуб бўлиб, Жануби-Шарқий Осиёдаги сув ҳавзаларда яшайди. Олимларнинг фикрига кўра, баланд овоз балиқларга ушбу табиий ҳудудга хос бўлган лойқа дарёларда шу турга мансуб бошқа балиқлар билан мулоқот қилишда ёрдам беради.

“Мазкур кичик балиқ 10-12 миллиметр масофада 140 децибелдан ортиқ товушларни чиқара олади – буни 100 метр масофада самолётнинг учиш вақтида чиқарадиган шовқини билан солиштириш мумкин ва бу митти балиқ учун жуда ғайриоддий ҳолат, деди доктор Ральф Бриц.

Юқори тезликдаги видеотасвир ва микрокомпьютерли томография каби усуллардан фойдаланганиш орқали эркак балиқларнинг ноёб товуш чиқарувчи аппаратга эга эканлиги аниқланди, деб хабар беради involta.media.