Олимларнинг фикрича, инсон фаолияти сабабли юзага келаётган глобал исиш Ғарбий Европада бундай офатлар эҳтимолини 1,2-9 баробар оширди. Қайд этилишича, бу минтақада ёғингарчилик 3-19 фоизга кучайган.
Эслатиб ўтамиз, Германияда узоқ муддатли ёмғир туфайли Рейн ирмоғи ва бир нечта кичик дарёлар қирғоқлардан ошиб кетди, бу эса мамлакатнинг ғарбий ва жануби-ғарбий қисмида сув тошқинига олиб келди.
Асосий зарба Шимолий Рейн ерлари — Вестфалия и Рейнланд-Пфальцга тушди. Маълум қилинишича, бу ҳудудларни тиклаш бир неча йилга чўзилиши мумкин. Охирги маълумотларга кўра, 170 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлган, 150 нафарга яқин одам бедарак йўқолган.