Хусусан, Қарши аэропорти ёнидаги алоҳида солиқ ва божхона имтиёзлари татбиқ этиладиган 120 гектар майдонда саноат “Технопарки” ҳамда Китоб туманидаги “Ургут эркин иқтисодий зона”си филиали фаолияти йўлга қўйилади.
Бундан ташқари 6 та туманда кичик саноат зоналари ташкил қилинади.
Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш мақсадида 73 та давлат активлари 71 млрд. сўм бошланғич қийматда оммавий савдоларга чиқарилади.
Бўш турган бинолардан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида инвестиция мажбурияти билан сотилган 97 та объект негизида 157 млрд. сўм ва 8 млн. доллар миқдорида лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига 1 800 та янги иш ўрни яратилади.