Касалликнинг аломатларидан бири оёқ бармоқлардаги қизаришлар ҳисобланади. Бундай ҳолатда бармоқлар қизил, сиёҳранг ёки яллиғланган кўринишда бўлиши мумкин.
Бундан ташқари, беморларда лаб ёрилиб, яллиғланиши, кўкрак ва бўйинда терининг қуруқлашиши билан боғлиқ аломатлар кузатилади. Бу ҳолат экземага ўхшаб кетади.
Бундан ташқари, касалликка чалинган беморларда қўл, оёқ ва тирсакларда тошмалар тошиши мумкин, дейилади korrespondent.net сайтида.