Музокараларда қурилиш соҳасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун 10 минг фуқарони Россия Федерациясига ташкилий тарзда ишга жўнатиш лойиҳасини амалга оширишнинг дастлабки натижалари муҳокама қилинди. Хусусан, Россия томони талаби бўйича ҳозирги вақтда номзод рўйхати шакллантирилаётгани маълум қилиниб, лойиҳани амалга ошириш жараёнида томонларнинг вазифалари, уларни бажариш муддатлари, иш берувчи ва меҳнат мигрантлари ўртасида тиббий кўрикдан ўтказиш, эмлаш, транспорт, патент расмийлаштириш каби харажатлар билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ҳал этиш, иш ҳақи миқдори каби масалалар юзасидан келишиб олинди, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, ушбу лойиҳа доирасида фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш учун тиббий асбоб-ускуналар билан Россиянинг 40 нафар тиббиёт ходимлари Ўзбекистонга етиб келгани, эндиликда патент олишда талаб этиладиган тиббий кўрик мамлакатимиз ҳудудида амалга оширилиши маълум қилинган эди.