Олий таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ваколатидаги талабалар ўқишини кўчириш бўйича рўйхатдан ўтказилган аризалар (олий таълим муассасаларидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасаларига мос ва турдош йўналишлар бўйича) вазирлик комиссияси томонидан кўриб чиқилган. Кўриб чиқиш натижалари ариза муаллифларига қуйидаги тартибда эълон қилинади:
Таъкидланишича, ўқиши кўчирилиши тавсия этилмаганлиги бўйича маълумотлар ариза муаллифларининг trasnfer.edu.uz электрон тизимидаги шахсий кабинетларига юборилади. Шунга кўра, ушбу тоифадаги талабалар 5 сентябрь куни соат 10:00 дан бошлаб аризаларининг кўриб чиқиш натижалари бўйича шахсий кабинетлари орқали маълумот олишлари мумкин.
Ўқиши кўчирилиши тавсия этилган талабалар рўйхати 6 сентябрь куни 16:00 дан бошлаб талабалар ўқиши кўчирилиши сўралган олий таълим муассасаларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади. Тавсия этилган талабаларнинг базавий ёки табақалаштирилган тўлов-контракт асосида кўчирилиши муайян олий таълим муассасаси томонидан узрли сабабларни асословчи ҳужжатларнинг асли кўриб чиқилгандан сўнг белгиланади.