Жойлардаги айрим мутасадди раҳбарлар томонидан ўқитувчиларни ва бошқа бюджет ташкилотлари ходимларини асоссиз равишда қишлоқ хўжалиги ва ободонлаштириш ишларига жалб қилиш ҳолатлари кузатилмоқда ҳамда айбдор шахслар жавобгарликка тортилмоқда.
Ходимларнинг касбий фаолияти ва мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишлар ва турли тадбирларга жалб этган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 49 ва 51-моддаларига асосан маъмурий жавобгарлик ва Жиноят кодексининг 148-моддасига асосан жиноий жавобгарлик белгиланган.
Давлат меҳнат инспекторлари томонидан жойларда доимий равишда мониторинглар давом эттирилмоқда.
Агар меҳнат ҳуқуқларингиз бузилса ёки мажбурий меҳнатга йўл қўйилиши ҳақида маълумотга эга бўлсангиз, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “1176” қисқа рақамли ишонч телефони, ижтимоий тармоқдаги “dmi.mehnat.uz” сайти ҳамда “mehnathuquqbot” телеграм меcсенджерига мурожаат этишингиз мумкин.