Темир моддаси муҳим элемент ҳисобланиб, қон ҳужайраларига кислородни етказишга ёрдам беради.  

Чарчоқ, юрак уришида ўзгаришлар, нафас қисилиши ва диққатни жамлашда қийинчилик, рангпарлик, уйқучанлик, иштаҳанинг йўқолиши темир танқислиги ҳамда камқонликнинг дастлабки аломатлари бўлиши мумкин.

Платформада ҳар бир ўқувчининг кунлик рациони таркибидаги гемли (органик) темирни кимёвий таркиби ҳисобланиб, хулосалар баён қилинади.  Бу билан эса ҳар бир ўқувчининг соғлиғи ҳақида тўлиқ малумотга эга бўлиш мумкин. 

Шунингдек, платформада тўғри овқатланиш ва гемли темирнинг фойдали жиҳатлари ҳақидаги видеолар жойланган. 

Дастур Интеллектуал мулк агентлиги томонидан рўйхатдан ўтказилиб, махсус гувоҳнома билан муҳофазага олинди.