Унга кўра:
2021-2022 ўқув йилидан бошлаб Тошкент тумани ўрмон хўжалиги негизида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги Ўрмон хўжалиги техникуми ташқил этилади.
Техникумнинг асосий вазифалари:
- Ўрмон хўжалиги соҳаси ва тармоқлари учун таълимнинг халқаро таснифлагичи билан уйғунлашган миллий профессионал стандартларга мос ўрта махсус маълумотлар кадрларни тайёрлаш;
- Таълимда кредит-модул тизимини босқичма-босқич жорий этиш;
- Ўрмонлар барпо этиш, кўпайтириш, муҳофаза қилиш, ўрмон флораси ва фаунаси, соҳани рақамлаштириш, агробизнес, маркетинг, логистика, қишлоқ хўжалиги ва органик маҳсулотларни ҳамда доривор ўсимликларни етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлаш, шунингдек экотуризм ва ов хўжаликларини ташкил этиш бўйича билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш.
Техникум Тошкент тумани ўрмон хўжалиги коллежининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Техникумда юқори малакали педагог ходимлар таркибини шакллантиришда Ўрмон хўжалиги тизимидаги ташкилотлар ва аграр соҳадаги олий таълим муассасалрининг турдош кафедралари профессор-ўқитувчиларига устунлик берилади.