Марказий Осиёдаги глобал даражадаги муаммо — Орол денгизи қуришининг оқибатлари эканлиги ҳеч биримизга сир эмас. Ушбу экологик муаммони юмшатиш мақсадида давлатимиз ва ҳалқаро ҳамжамият вакиллари томонидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. 

Президентнинг 2017 йил 19 сентябрдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясидаги нутқида илгари сурилган ташаббус асосида:

  • Орол бўйи ҳудудини ривожалантириш мақсадида Траст жамғармаси ташкил этилган эди;
  • ҳозиргача ушбу жамғармага 13,8 миллион доллар жалб этилган бўлса, яқин икки йилда яна 300 миллион доллар жалб этилади.

 Ушбу маблағлар ҳудудда ичимлик суви, аҳоли саломатлиги ва бандлигини таъминлаш, экология, ирригация-мелиорация тизимларини яхшилаш лойиҳаларига йўналтирилади. 

Шунингдек, Орол денгизининг қуриган тубида 1 млн. 600 минг гектардан ортиқ майдонларда чўл ўсимликлари экилиб, яшил қопламалар барпо этилмоқда.