Кеча қитъа чемпионатининг биринчи куни ўсмирлар медаллар учун баҳсларга киришди. Осиё чемпионатида Тоҳир Файзиев мураббийлигидаги тўлиқ таркибдаги Ўзбекистон терма жамоаси дзюдочилари ҳам татамига чиқишяпти.
Қувонарлиси, биринчи кунги беллашувларда кадетларимиз 4 та олтин, 3 та кумуш, 1 та бронза медалини қўлга киритди. Таиланд заминида Ўзбекистон давлат мадҳияси тўрт бор янграб, байроғимиз сарбаланд кўтарилди.
Олтин медаль соҳиблари:
- 40 кг: Лазиза Ҳайдарова,
- 44 кг: Умидахон Бурхонжонова,
- 55 кг: Анваржон Иброҳимов,
- 66 кг: Шоҳжаҳон Отабоев.
Кумуш медаль соҳиблари:
- 48 кг: Севинч Муродова,
- 52 кг: Сўғдиёна Рафкатова,
- 60 кг: Сардор Ҳимматов.
Бронза медаль соҳиби:
- 66 кг: Саддам Ҳусанов.