Мазкур мусобақанинг илк кунида 3 нафар таэквондочимиз совриндор бўлишди

53 кг вазн тоифасида Чарос Қаюмова ярим финалга қадар етиб борди ва бронза медалини қўлга киритди. 

62 кг вазн тоифада Феруза Содиқова ярим финалда эронлик Сейедех Наргисга 5:6 ҳисобда мағлуб бўлди ва бронза медали билан кифояланди. 

Худди шу вазн тоифасидаги иккинчи таэквондочимиз Озода Собиржонова Озода ярим финалда эронлик рақиби Косар Асасехга 22:24 ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди ва бронза медалига эга чиқди. 

Мусобақа бугун ҳам давом этади.