Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, бугунги олиб келинган болаларнинг бири, ота-онасининг ишончномаси асосида РФга кетган.

Иккинчиси эса, 2023 йилдан бери меҳнат миграциясида эканлиги, 9-синф ўқувчиси бўлганидаёқ опасининг турмуш ўртоғи билан Москвага бориб, дастлаб фаррош, кейинчалик эса қаҳвахонада идиш-товоқ ювувчи сифатида ишлаб юрган.

Иккала фуқаро ҳам полиция томонидан ўтказилган рейд давомида Вояга етмаган ҳуқуқбузарларни вақтинча сақлаш марказига юборилган.

Маълумот учун:

Бугунги кунга қадар 9 нафар вояга етмаган бола ватанга қайтарилди. Март ойида Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан ҳамкорликда хорижда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни Ўзбекистонга олиб келиш режалаштирилмоқда ва келгусида оилавий муҳитга қайтариш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрилмоқда.