Бунинг натижасида ўтган йиллар давомида дарахтлар, хусусан, мораторийга киритилган қимматбаҳо дарахтлар кесилиши камайиб бормоқда.
Қайд этилишича, 2022 йилда қимматбаҳо дарахтларнинг ноқонуний кесилиш ҳолатлари 1669 тани ташкил қилиб, 2021 йилга нисбатан 2513 тага ёки 61 фоизга камайган. 2023 йилда эса қимматбаҳо дарахтларнинг ноқонуний кесилиш ҳолатлари 1097 тага етиб, 2022 йилга нисбатан 572 тага ёки 35 фоизга қисқарган.
2024 йилда эса қимматбаҳо дарахтларни ноқонуний кесиш ҳолатлари 1098 тани ташкил қилган.
Шунингдек, жамоатчилик назорати ва профилактика тадбирлари доимий олиб борилиши натижасида ўтган йил давомида 142 минг 135 туп қимматбаҳо дарахтлар, 492 минг 136 туп кам қимматли дарахтлар, жами 634 минг 271 туп дарахтлар кесилишининг олди олиниб, уларнинг яшовчанлиги сақлаб қолинган.