Масалан, ўтган йили пойтахтда кибержиноятлар сони 16 мингдан ортиб, фуқаролар қарийб 2 триллион сўм моддий зарар кўрган бўлса, уларни фош этиш 8 фоизга ҳам бормаяпти.
Жиноятчилар банк тизимидаги бўшлиқдан, аҳолининг ишонувчанлигидан ва технологик билими етишмаслигидан фойдаланмоқда.
«Ички ишлар ва прокуратурага бу йўналишда барча масалаларни ҳал қилиб берганман. Қани натижа? Банк ва тўлов ташкилотларида ҳимоя тизимларини жорий этиш қачон якунланади?» – дея давлатимиз раҳбари мутасаддилар олдига қатъий савол қўйди.