Ўзбек адабиётининг забардаст вакили Абдулла Қодирийнинг “Ўткан каунлар” романи Германияда немис тилида чоп этилгани биз учун ғоят қувонарли.

Бу ҳақда хабар берган “Америка овози”нинг айтишича, китобга “Тошкентлик ошиқлар” (“Die liebenden von Tashkent”) деб ном берилган.

Шоир ва таржимон Аъзам Обиднинг сўзларига кўра, немис тилидаги мазкур нашр бундан 50 йиллар аввал рус тилидан қилинган таржима асосида тайёрланган.