8 январь, душанба куни учирилган Peregrine модулида ёнилғи сизиб чиқди. У 40 соатдан кейин қуёш энергиясини йўқота бошлайди. Бу ҳақда Astrobotic Technology дастурчи компанияси Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Ҳозирда батареялар ён моторлар ёрдамида қувватлантирилмоқда. Асосий двигателлар бутунлай ўчирилган.

“Агар маневр двигателлари ишлаётган бўлса, фазовий кема ҳозирги ёқилғи сарфига қараб, тахминан 40 соат қуёшга йўналтирилган ҳолатда қолиши мумкин”, дейилади хабарда.

Шунингдек, хабар қилинишича, Peregrine модулининг энг муҳим вазифаси Қуёшга йўналтириш ва қувватланиш имкониятини йўқотишдан олдин Ойга имкон қадар яқинлашишдан иборат, деб хабар беради korrespondent.net.