«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси биносида йирик ҳажмда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва савдоси билан шуғулланувчи «Greenstream International» МЧЖ компанияси раҳбари Рамин Шарифов бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон-Озарбайжон «Савдо уйи» очиш бўйича музокаралар ҳам олиб борилди.

Эътиборлиси, ушбу савдо маскани шоу-румида «made in Uzbekistan» ёрлиғи остида ишлаб чиқарилган қурилиш материаллари намойиш этилади ҳамда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган қурилиш материаллари ҳақида тўлиқ маълумотлар бериб борилади.

Тадбир доирасида мехмонлар янги қурилиш материаллари технологияларини ўрганиш, ўзаро тажриба алмашиш, қурилиш-монтаж ишларида самарадорликни ошириш ҳамда Республикада амалга оширилаётган қурилиш бунёдкорлик ишлари билан таништирилди.