Унда Озарбайжоннинг медицина соҳасидаги амалий тажрибага эга бўлган мутахассисларини Ўзбекистонга жалб қилиш ва мамлакатимизда хорижий шифохона ҳамда клиникалар филиалини очиш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида Озарбайжон томони мамлакатимизда иқтисодий, сиёсий, маданий-гуманитар,  соғлиқни-сақлаш соҳаларида  амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништирилди.

Элвиз Гасимов, ўз навбатида, Ўзбекистонда давлат раҳбари раҳнамолигида олиб борилаётган самарали ислоҳотларни эътироф этди.

– Мен жорий йилда Ўзбекистонда бўлдим, - деди у. - Сафарим давомида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси фаолияти ва  шифокорларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишдим. Ўзбекистонлик ҳамкорлар билан ортопед-травматология, физиотерапия йўналишида алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишни тўлиқ  қўллаб-қувватлайман.

Учрашув якунида томонлар келгусида амалий тажрибага эга бўлган хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда, мамлакатимизда замонавий ортопед-травматология шифохонасини очиш имкониятларини ўрганиб чиқишга келишиб олди, деб хабар беради "Дунё" АА.