Учрашувда «Ҳунарманд» уюшмаси раиси Улуғбек Абдуллаев Ўзбекистон Республикасида ҳунармандчиликни давлат томонидан кўллаб қувватланиши ва «Ҳунарманд» уюшмаси фаолияти тўғрисида сўзлаб берди.
Туркия Савдогарлар ва ҳунармандлар конфедерацияси президенти Бендеви Паландўкен Ўзбекистон ва Туркияда соҳада амалга оширилган ишлар ҳақида сўз юритди.
Туркия Савдогарлар ва ҳунармандлар конфедерацияси (ТEСК)- бу Конституциянинг 135-моддасига мувофиқ қонун билан давлат муассасаси сифатида ташкил этилган профессионал ташкилот.
Маълумот учун айтиш лозимки, ТEСК ташкилоти ҳунармандларни ва ҳунармандлар устахоналарини, уюшмаларини тайинлаш ва федерациялар ўртасида бирдамликни таъминлаш,умумий касб-ҳунарларни ривожлантириш ва рассомларнинг ишларини қўллаб-қувватлаш, миллий ва халқаро миқёсдаги ҳунармандлар ва ҳунармандларнинг ўз муаммоларини ҳал қилиш учун миллий ва халқаро муассасалар билан ҳамкорликда зарур чораларни кўради.
Тадбирда 2019 йил Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган ва 2022 йил бўлиб ўтиши режалаштирилаётган «Халқаро ҳунармандчилик фестивали» тўғрисида сўз юритилди.
Учрашувда «Ҳунарманд» уюшмаси раиси Улуғбек Абдуллаев икки ташкилот ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва Туркияда «Ўзбекистон ҳунармандлари ҳафталиги» ни ташкил этиш бўйича таклиф билдирди.
Учрашувда «Ҳунарманд» уюшмаси раиси Улуғбек Абдуллаев икки ташкилот ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва Туркияда «Ўзбекистон ҳунармандлари хафталиги»ни ташкил этиш, Анқара шаҳрида ўзбек ҳунармандчилиги савдо уйини ташкил этиш ҳамда Туркия Савдогарлар ва ҳунармандлар конфедерацияси ва «Ҳунарманд» уюшмаси ўртасида меморандум тузиш бўйича таклиф билдирди, деб хабар беради «Ҳунарманд» уюшмаси матбуот хизмати.