Унга кўра қишлоқ хўжалиги машинасозлигининг янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди:
Хусусан:
- ишлаб чиқарилаётган маҳсулот тураларини қайта кўриб чиқиш ва унификация қилиш, уларнинг сифатини яхшилаш, таннрахини пасайтириш ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ташкилоталрининг рентабиллигини ошириш;
- 2030 йилгача Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегиясига мувофиқ замонавий молиялаштириш тизими, маркетинг сиёсати, сотишдан кейинги ва сервис хизмати кўрсатиш сиёсати назарда тутилган қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантиришнинг янги стратегиясини ишлаб чиқиш;
- инвестиция дастурлари, маҳаллийлаштириш ва импорт ўрнини босиш дастурларини танқидий қайта кўриб чиқиш;
- ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга ички талабни қаноатлантириш, саноатнинг электротехника, автомобил ва бошқа тармоқлари, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари билан тармоқлараро кооперациясини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
- Коррупцияга қарши “комплаенс-назорат” тизимини жорий қилиш ва бошқалар.
Бир ой муддатда:
- Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ташкилотларини самарали бошқаришни ташкил қилиш учун “Ўзавтосаноат” АЖнинг янгиланган ташкилий тузилмаси тасдиқланади.
- “Ўзавтосаноат” АЖнинг ўз номларида “UzАuto” брендидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладиган соҳага ихтисослаштирилган алоҳида гуруҳларга ажратилган ва 100 фоиз улушли иштироки билан масъулияти чекланган жамиятлар шаклидаги бошқарувчи компаниялар ташкил этилади.
Бундан ташқари:
“Ўзавтосаноат” АЖ ташкил этадиган бошқарувчи компаниялар томонидан “Ўзавтосаноат” АЖ ташкилотлари устав фондларидаги акцияларнинг (улушларнинг) 50 фоиздан ортиғини ваколатли бошқарув органлари билан келишган ҳолда сотиб олиш мумкинлиги белгиланди.
Шунингдек, мазкур қарор билан:
Кооператив бошқарувнинг замонавий усулларини, “ERP” автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизимини, маркетинг тадқиқотлари натижаларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқариш ҳамда сифатни бошқаришнинг замонавий тизимлари жорий этилади.