Бутунжаҳон фанлар академияси (TWAS) Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида фаолият кўрсатувчи йирик халқаро илмий муассасадир.
Бугунги кунда мазкур нуфузли илмий тузилма сайёрамизнинг барча қитъаларидан минг нафардан зиёд етакчи олим, муҳандис ва ихтирочиларни бирлаштириб келмоқда. 2021 йил 17 августда ташкилотнинг янги ёш аъзоларини аниқлаш бўйича ўтказилган сайловда ўзбек олими ана шундай юксак шарафга муносиб топилди. Рахматуллаев Музаффар Мухаммаджанович Марказий Осиёдан янги сайланган олимдир.
М.М.Рахматуллаев 100 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи, аҳамиятлиси шундаки, нашрларининг катта қисми юқори импакт-факторли халқаро журналларда чоп этилган.
Олим юқори малакали кадрлар тайёрлаш борасида ҳам бир неча йилдан буён сермаҳсул фаолият юритиб келади. Бугунги кунда шогирдлари орасидан 5 таси PhD илмий даражаларини олишга тайёрланмоқда.