2021 йилда ҳам эришган ютуқлари ҳамда мазкур университет талабалари ва ёш олимларига ўз касб сирларини ўргатиш, илмий иш фаолиятидаги қўшаётган ҳиссасини инобатга олиб, ёш олим Ёнсе университети профессорлигига қайта сайланди.
Тиббиёт фанлари доктори, доцент меҳнат фаолиятини 2008 йилда Тошкент тиббиёт академиясининг болалар стоматологияси кафедрасида бошлаган. Кейинчалик ушбу олий таълим муассасасида хона мудири, халқаро алоқалар бўлими бошлиғи лавозимларида фаолият юритган. 2015 йилда «Болаларда тиш фиссура кариеси профилактикаси ва давоси» мавзусида докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилиб, тиббиёт фанлари доктори илмий даражасига эга бўлган.
2018 йилдан буён Инновацион ривожланиш вазирлигида бошқармаси бошлиғи бўлиб самарали фаолият юритиб келмоқда. Шунингдек, Тошкент давлат стоматология институтида доцент лавозимида талабаларга стоматологик фан йўналиши бўйича билим ва касб сирларини ўргатиб келмоқда.
Унинг ютуқлари нафақат Ўзбекистонда, халқаро даражада ҳам эътироф этилган. 2012 йилда Германиянинг DAAD ташкилоти, 2013 йилда Европа кариесология ассоциацияси (ORCA) грантини, 2015 йилда Европа иттифоқининг “Erasmus+” грантини қўлга киритган.
2018 йилдан буён Pierre Fauchard халқаро стоматология ташкилотининг Ўзбекистондаги раиси ҳисобланади.
Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати