Стандартлар институти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилда озиқ-овқат саноати соҳасида 100 дан ортиқ ИСО халқаро стандартлари билан уйғунлашган давлат стандартлари ишлаб чиқилиб, расман рўйхатга олинди. Улар орасида сут ва сут маҳсулотлари, сабзавот ва зираворларга сифат ва хавфсизлик талабларини белгиловчи стандартлар мавжуд.
Стандартларни ишлаб чиқишдан асосий мақсад, ушбу соҳаларда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг экспорт географиясини кенгайтириш ва озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини янада яхшилашдан иборат.
Жумладан, ушбу стандартларга:
Какао массаси ва какаоли торт учун CODEX STAN-141, IDT қўлланиладиган халқаро стандарти;
(Ушбу стандартда какао ва шоколад маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун какао массаси ёки какао/шоколадли ликёр ва какао тортлари учун меъёрий талаб ва синов усулларини белгилайди).
Музлатилган балиқ таёқчалари, балиқ бўлаклари ва балиқ филеси учун CODEX STAN-166, IDT қўлланиладиган халқаро стандарти;
(Ушбу стандартда тез музлатилган балиқ таёқчалари, балиқ бўлаклари ва балиқ филесига, тайёр ёки ярим тайёр маҳсулот сифатида ва қўшимча саноат ишловисиз истеъмол қилиш учун мўлжалланган балиқ маҳсулотларни ишлаб чиқаришда фойдаланиш талабларини ва синов усулларини белгилайди).
Яшил ловия. Сақлаш ва рефрижераторли ташишлар ИСО 9930-1993, ИДТ халқаро стандарти;
(Мазкур стандартда яшил ловия, уни сақлаш ва рефрижераторли ташишларни амалга оширишга қўйиладиган талабларни ёритиб беради. Яшил ловиянинг ўлчовлари ва тоифаланиши, сақланиш жараёнида омборхона ҳарорати ва намлиги, рефрижераторли ташишда транспорт воситасининг тоифаси, хажми ва ташиш ҳароратини белгилаб беради) кабиларни киритиш мумкин.