Баён топшириқларини бажаришга ҳукумат аъзолари, тегишли мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вилоятлар ва туманлар ҳокимлари шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилди.
2022 йилда республикамиз бўйлаб тармоқда 1 млн 130 минг 617 нафар аҳолини иш билан банд қилиш кўзда тутилган. Юқорида келтирилган долзарб масалалар ижроси юзасидан "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси Марказий аппарати ходимлари бошчилигида Бандликни таъминлаш бўйича штаб тузилди. Бугунги мажлисда Штаб аъзолари олдиларига қўйилган масъулиятли вазифаларни бажариш механизми тушунтирилди.