Мулоқот аввалида меҳмонларга кейинги йилларда мамлакатимизда барча соҳада олиб борилаётган изчил ва кенг кўламли ислоҳотлар, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг фаолияти, парламент қуйи палатасининг фракциялари ва қўмиталари иш услублари хусусида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси, унинг мазмун-моҳияти, аҳамияти, мазкур ҳужжатда ўз ифодасини топган янгиликлар ҳақида ҳам ахборот берилди.
Ўз навбатида Л. Калашников самимий учрашув учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни юқори баҳолади. Икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришда ишончли муҳитнинг яратилишга қаратилган парламентлараро алоқаларни янада яхшилаш, сиёсий мулоқотлар мунтазамлигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Конструктив, ўзаро ишонч руҳида ўтган учрашув якунида парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан қатор таклиф ва тавсиялар берилди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати.