Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг 1-чораги давомида қиймати 15,6 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 20,5 минг тонна помидор экспорт қилган.

Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 5,5 минг тоннага кўп.

2021 йилнинг 1-чораги давомида Ўзбекистон помидор экспорт қилган давлатлар:

Россия – 11,7 минг тонна;

Қозоғистон – 5,9 минг тонна;

Қирғиз Р. – 2,1 минг тонна;

Тожикистон – 766,2 тонна;

Афғонистон – 12,0 тонна;

Украина – 3,4 тонна.