Фестиваль доирасида миллий созлар ва либослар, ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари кўргазмалари, дроншоулар, этноспорт беллашувлари, улоқ-кўпкари, кураш мусобақалари ва бошқа миллий тадбирлар ўтказилади.

Таниқли санъаткорлар ҳамда фольклор жамоалар иштирокида фестивалнинг очилиш маросими, шунингдек, кўрик-танлов ва спорт мусобақалари ғолибларини тантанали тақдирлаш маросимлари ташкил этилади.

Халқаро фестиваль бўлиб ўтадиган яшил адирликда юздан ортиқ ўтов ўрнатилиб, миллий урф-одат ва қадриятларимиз намойиш қилинади.

Тақдимот якунида мутасаддиларга миллий номоддий меросимиз кенг тараннум этиладиган халқаро фестивални юқори савияда ўтказиш юзасидан тегишли вазифалар топширилди.