Миллий брендларни баҳолашда турли хил кўрсаткичлар, жумладан, ЯИМ, инвестиция ва туризмнинг жозибадорлиги, сиёсат ва савдо қоидалари, ижтимоий жиҳатлар эътиборга олинган.
«Brand Finance» томонидан ўтказилган йиллик сўров натижаларига кўра, 2020 йилда дунёдаги энг қиммат 100 мамлакат брендларининг қиймати COVID-19 коронавирус пандемияси туфайли 13,1 триллион долларга пастлаган.
Рейтингдан жой олган биринчи 10 та мамлакат брендлари қийматининг ўртача пасайиши 14 фоизни ташкил этган.
АҚШ ва Хитой дунёдаги энг қиммат мамлакат брендлари нуфузини сақлаб қолди. Япония Германияни кучли учталикдан чиқиб кетишига сабабчи бўлди.
МДҲ давлатлари орасида Россия ва Қозоғистон 14 ва 44-ўринлардаги мавқеини сақлаб қолди. Украина 56-ўриндан 55-ўринга, Туркманистон 79-ўриндан 81-ўринга, Озарбайжон 86-ўриндан 85-ўринга кўчган. Ўзбекистон эса 70-ўриндан 61-ўринга кўтарилди.
Йилнинг энг муҳим ўсиши Вьетнам томонидан қайд этилди. Ушбу давлат бренди 29 фоизга ўсишга эришган. Энг кескин пасайиш Аргентинада кузатилди. Унинг бренди 57 фоизга тушиб кетди, деб хабар беради «Дунё» АА.