Мулоқот давомида Миср қишлоқ хўжалиги вазирининг жорий йил 7-8 сентябрь кунлари Самарқандда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти билан ҳамкорликда ўтказилаётган Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича юқори мартабали халқаро конференциясида иштироки масаласи муҳокама қилинди.

Миср  томонига Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирининг ушбу тадбирда қатнашиш учун йўллаган таклиф мактуби топширилди.

 Вазир Ал-Саид ал-Қусайр жорий йилда икки томонлама ҳамкорлик маслаларини муҳокама қилиш ва қишлоқ хўжалиги  соҳасида бизнес-форум ўтказиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюриш режасини маълум қилди.

Бўлиб ўтган  учрашув якунида Миср қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбарияти учун Ўзбекистоннинг иқтисодий, инвестициявий, экспорт-импорт соҳаларидаги имкониятлари ва салоҳияти ҳақида тақдимот ўтказилди.