Бу ҳақда АОКАда ўтказилган «Ўзбекистон ҳудудида тарқаладиган зарарли чигирткалар турлари, биологияси ва уларга қарши курашиш чора-тадбирлари» мавзусидаги матбуот анжуманида маълум қилинди.
“Ўзагрокимёҳимоя” акционерлик жамияти вакиллари иштирок этаётган тадбирда қайд этилишича, ушбу зарарли турларга «Марокаш», «Италия пруси», «Осиё», «Отбосар», «Катта букри», «Саксовул» чигирткалари киради.
2021 йил мавсумида соҳа олимларининг кўп йиллар маълумотлари ва таҳлилларига асосан республикада зарарли чигирткаларни 593 минг гектар майдонда зарарли чигирткаларга қарши кимёвий ишлов ўтказилиши тахмин қилинган.